Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳасининг роли, аҳамияти ва тартибга солиш механизмлари
2018 йил 11 май куни соат 18:00 да “Иқтисодиёт ва менежмент” факультетига бириктирилган 3-ТТЖда 2018 йил 30 апрель ТИҚХММИ ректорат аъзолари йиғилишининг 2017-2018 ўқув йилидаги 34-мажлис баёни 7-бандида белгиланган “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети профессор-ўқитувчилари жамоаси (ҳар жума) ТТЖда турли маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилиши самарадорлигини вазифалари ижроси юзасидан “Иқтисодиёт” кафедраси мудири У.Сангирова, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ва кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда 20 нафар талабалар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳасининг роли, аҳамияти ва тартибга солиш механизмлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган 20 дан ортиқ қонунлар, 180 дан ортиқ фармонлари ва 450 ортиқ қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳозирги босқичда кўзланган мақсадларга эришишининг муҳим шарти эканлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳасининг роли, аҳамияти ва тартибга солиш механизмларига оид маълумотлар билан “Иқтисодиёт” кафедраси мудираси Сангирова Умида Равшановна сўзга чиқди ва талабаларга мамлакатимизда ҳозирги кунда олиб ижтимоий соҳада борилаётган ижобий ўзгаришлар ва ютуқлар ҳақида қисқача гапириб ўтди.
Шундан сўнг талабаларга “Иқтисодиёт (сув хўжалигида)” кафедрасининг катта ўқитувчиси Ш.Муродовнинг “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳасининг роли, аҳамияти ва тартибга солиш механизмларига” мавзусида тайёрланган презентацияси намойиш этилди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.
“И ва М” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев